“Коррупция - мамлакат тараққиёти ва иқтисодиётини емирувчи ёвуз иллатдир” мавзусида учрашув ўтказилди

Фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси Н.Мирзаев туман давлат солик инспексиясида солик ходимлари билан Коррупция - мамлакат тараққиёти ва иқтисодиётини емирувчи ёвуз иллатдир мавзусида учрашув ўтказди.

 

Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йиллларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

 

Мамлакат тараққиётининг энг муҳим йўналишлари белгиланган Ҳаракатлар стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишида бевосита коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

 

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев  “2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2022 йил 01-март куни “Хотин қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш” бўйича ўтказилган видеоселекторда белгиланган муҳим йўналишлар, “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасида қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти,  ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM