Наврўз тантаналари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди

Бугун туманимиздаги “Чорвадор”, “Ағрон” ва “Новбаҳор” маҳаллаларида Наврўз тантаналари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Байрамда ўқувчи-ёшларнинг кураш, югуриш марафони, арқон тортиш, қувноқ стартлар каби спорт мусобақалари ва таниқли маданият ходимлари иштирокида ташкил қилинган концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, маҳалла нуронийлари иштирок этиб, чорвадорлик фуқароларни Наврўз айёми билан самимий қутлади.

Маҳалланинг кўнгилли ҳомийлари томонидан элга ош берилиб, ёши улуғ оқсоқолларнинг дуоси олинди.

Шунингдек, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва фуқаролар билан суҳбатлашилиб, уларнинг билдирган муаммо ва таклифлари ўз ечимини топадиган бўлди.

Бу галги Наврўз айёми бутун чорвадорликлар қалбига бир олам қувонч бахш этганлиги билан унутилмас бўлиб қолади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM