“Бир ҳафталик” тадбирлар доирасида ғолиб бўлган жамоалар ва иқтидорли ёшлар муносиб тақдирланди

Бугун Нуробод тумани “Улус” маҳалласи 3-ИДУМда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган “бир ҳафталик” тадбирлар доирасида ғолиб бўлган жамоалар ва иқтидорли ёшлар муносиб тақдирланди.

 

Спортнинг “мини футбол” тури бўйича ўтказилган “Ҳоким кубоги” мусобақасида 3-ўринни “Олтинсой” маҳалласи жамоаси, 2-ўринни “Машъал” маҳалласи жамоаси ва фахрли 1-ўрин, ҳоким кубогини эса “Қиличли” маҳалласи жамоаси қўлга киритди.

 

Шунингдек, тадбир доирасида ташкил этилган “Прокурор кубоги”, “ДХХ кубоги”, “Ёш китобхон”, “Шахмат”, “Шашка”, “Киберспорт”, “Стол тенниси”, “Ёш чолғучилар”, “Ёш мусаввирлар” номли мусобақа ва танловларда ғолиб жамоалар ва иқтидорли ёшлар туман ҳокимлигининг кубоги, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Шу каби тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM