Ўзбекистон ва Италиянинг халқ таълими соҳасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди

 Жорий йилнинг 9 март куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Агостинно Пинна билан учрашди.Учрашувда Ўзбекистон ва Италия икки томонлама алоқаларини ривожлантиришда халқ таълими соҳасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.Италиянинг замонавий технологик компаниялари билан мактаб таълимини ривожлантиришда тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон умумтаълим мактабларида итальян тилини оммалаштириш, аниқ фанларни итальян тилида ўқитиш мақсадида италиялик мутахассисларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчиларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш борасида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM