Бугун халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:

 

- Туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нуробод туманидаги Халқ қабулхонасининг Нуробод туманида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятидаги муаммолар тўғрисида;

- Туманда “Темир дафтар”га киритилган, ҳозирда доимий даромад манбаи билан таъминланган фуқароларни камбағал оилалар рўйхатидан чиқариш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни “Темир дафтар”га киритиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаcидан маблағ ажратиш тўғрисида;

- Нуробод туманида 2022 йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар дастурини муҳокамаси тўғрисида;

- Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1 январъ ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;

- Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш  тўғрисида;

- Нуробод туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхоналари ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш буйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида;

- Нуробод туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 806-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланиб, халқ вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM