“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида Ёш қутқарувчи кўнгиллилар клублари мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 

Мусобақанинг ҳудудий босқичида ғолиб бўлган жамоалар туман босқичида 5 та шарт бўйича беллашдилар.

 

Мусобақа якунига кўра 3-ўринни 23 ва 3-мактаб жамоалари, 2-ўринни 26-мактаб жамоаси ҳамда 1-ўринни 57-мактабнинг Қалқон жамоаси Қўлга киритди.

 

Ғолиб бўлган жамоалар мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM