ОЧИҚ МУЛОҚОТ бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Нуробод тумани марказида жойлашган 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби катта залида “Samarqand Qorako’l” МЧЖ ҳамда “Cluster Kattakurgan gold” МЧЖ раҳбарияти ҳамда Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан туман фуқаролари учун ОЧИҚ МУЛОҚОТ бўлиб ўтди.

 

Очиқ мулоқот давомида иштирокчиларга яйловлардан фойдаланиш тартиби, чорвачилик соҳасини ривожлантиришга берилган имтиёзлар, соҳага берилаётган субсидия, компенсация, солиқ, божхона  ва кредит имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

 

Йиғилишда ушбу соҳага оид берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM