Бугун Нуробод тумани Омондара маҳалласидаги 21 умумтаълим мактабинида туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари билан давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбирда қизларнинг одоб-ахлоқи, хулқи, эрта турмуш ва эрта туғриқнинг олдини олиш масалаларида фикр мулоҳазалар бўлиб ўтди. Ушбу масалалар юзасидан қизларга тушунтириш ва маслаҳатлар берилиб, савол-жавоблар шаклида муҳокама қилинди.