"Дафтар"да турувчиларга асбоб-ускуналар топширилди

Нуробод туманида “дафтар”ларда турувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, муносиб шарт-шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

Нуробод туманидаги Ёшлар марказида 3-сектор ҳудудидаги Темир дафтар ва “Ёшлар дафтар”ида турувчи фуқаролар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 15 нафарига инкубаторлар, тикув машиналари, карчер ва темир пайвандлаш ускуналари берилди.

 

Ўз навбатида улар хам давлатимиз томонидан берилаётган эътибордан жуда мамнун эканликларини билдиришди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM