Спортни сев, спорт билан яша!

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нуробод туман бўлинмаси тумандаги "Шарқ Юлдузи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ушбу спорт мактабида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг "Пенчак силат" тури бўйича ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил қилинди.

Дастлаб, табдирда сўз олганлар спортнинг жамиятдаги ўрни ва унинг соғлом турмуш тарзини ташкил этишдаги аҳамияти тўғрисида гапириб ўтди ҳамда ёш иштирокчиларга омадлар тилаб, мусобақани очиб берди.

Мусобақада ғолиб ва совриндорларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM