“Ёшлар маънавиятига эътибор – келажакка эътибор” мавзусида амалий семинар ташкил этилди

Бугун Нуробод туманидаги Ёшлар марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг ташаббуси билан “Ёшлар маънавиятига эътибор келажакка эътибор” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

 

Тадбирда Самарқанд виоляти Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, умумтаълим мактабларининг Иждодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирок этишди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла ва мактабларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонликка бўлган қизиқишларини ошириш, заковат, мунозара ва миллий халқ ўйнларини ташкил этишда ёшлар етакчилари билан ҳамкорлик ҳамда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг самардорлигини ошириш, замонавий АКТ воситаларидан унумли фойдаланиш юзасидан семинар иштирокчиларига маълумотлар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM