Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани “Чорвадор” маҳалласида тумани 4 сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Б.Исмаилов ва ДХХ туман бўлинмаси бошлиғи А.Авезов иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида компютер саводхонлиги, бадиий адабиётлар, спорт жиҳозлари, китобхонликни ривожлантириш, тикувчилик маҳорат амалий машғулотлари ташкил қилиш тўғрисида қилинган мурожаат ва таклифлар ўз ечимини топадиган бўлди.

 

Сектор раҳбари ёшлар билан очиқ ва яқиндан мулоқот ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM