Нуробод тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари учун хафтанинг ҳар жума кунлари ташкил этиладиган навбатдаги сиёсий, иқтисодий ўқув соати бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари учун хафтанинг ҳар жума кунлари ташкил этиладиган навбатдаги сиёсий, иқтисодий ўқув соати бўлиб ўтди.

 

Унда “Коррупцияга қарши курашиш” бўйича видеолавҳа намойиш этилиб, туман прокуратураси масъул ходимлари томонидан коррупция ҳолатларини олдини олиш ҳамда унинг оқибатлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

 

Шунингдек, ташкил этилган ўқув соати давомида туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари А.Абдураимов ҳокимлик масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги ҳужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисида яна бир бор туман ҳокимлиги аппарат ходимларига маълумот бериб ўтди.

 

Ушбу ўқув соатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM