Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Нуробод тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3961-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Самарқанд вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи подполковник Д.Норчаевнинг ахбороти эшитилди ҳамда туманда ташкил этилган ишчи гуруҳига ва туман ташкилотларига тегишли топшириқлар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM