Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва масъуллар иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар давомида “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” маълумотлар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.