“Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида ўтказилаётган 16 кунлик акция доирасида тадбир ташкил этилди

Нуробод туманидаги 2 сон умумтаълим мактабида “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида ўтказилаётган 16 кунлик акция доирасида тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ИИБ, туман халқ таълими бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

 

Тадбир давомида “Мен сендан узр сўрайман” номли миннатдорчилик қутиси ташкил қилиниб, иштирокчилар катта қизиқиш билан мазкур акцияда қатнашишди.

 

Шунингдек “Зўравонликсиз мактаб” мавзусида  расмлар танлови ўтказилиб, танлов иштирокчилари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Тадбир сунгида психологлар томонидан тренинг машғулотлари ҳам ўтказилди.

 

2015-2022 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM