НУРОБОД МАҲАЛЛАЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ САМАРА БЕРМОҚДА

Бугун, Нуробод тумани “Тоза ҳудуд” ДУК ва Санитар марказ ходимлари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан Нуробод туманидаги мажуд маҳалла фуқаролар йиғинларида чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ишчи гуруҳ томонидан ушбу олиб борилаётган тарғиботлар жараёнида фуқароларга атроф-муҳит тозалигига эътиборли бўлиш, чиқиндиларни белгиланмаган ҳудудларга ташламаслик юзасидан ва тўловларни ўз вақтида амалга ошириш борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, дебитор қарздорлиги 200 минг сўмдан ортиқ бўлган фуқароларга огоҳлантириш хатлари тарқатилмоқда.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM