Нуробод туманининг асосий иктисодий ривожланиш кўрсаткичлари

Нуробод туманида 2021 йилнинг январь-август ойларида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 165,0 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,7 фоизни ташкил этди;

- Қурилиш ишлар ҳажми 63,2 млрд. сўмлик бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 83,9 фоизни ташкил этди;

- Чакана товар айланмаси ҳажми 239,9 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,2 фоизни ташкил этди;

- Жами хизматлар ҳажми 217,6 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,3 фоизни ташкил этди;

- Экспорт ҳажми 4,6 млн. АҚШ долларни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 154 фоизни ташкил этди;

- Импорт ҳажми 20,5 млн. АҚШ долларни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 77,9 фоизни ташкил этди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM