Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Нуробод тумани ҳокимлигида туман ҳокими Ф.Заиров, сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман раҳбари аҳоли мурожаатлари билан ишлашда “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида иш тутилиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб, мурожаатларда кўтарилаётган масалаларни сифатли ва адолатли бажарилиши бўйича мутсаддиларга топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича фикр-мулоҳазалари тингланиб, чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM