Нуробод тумани Узку қишлоғидан оқиб ўтувчи Эски анҳор канали устига кўприк қурилмоқда

Нуробод тумани Узку ва янги Узку қишлоғи ўртасидан кесиб ўтувчи “Эски анҳор” канали устига ўрнатилган кўприк 1968 йилда қурилган бўлиб, кўприк лойиҳа асосида қурилмаганлиги, кўприк плиталарини кўтариб турадиган асос йўқолганлиги сабабли мазкур кўприк муддатини ўтаб авария ҳолатига келиб қолган эди.

Туман ҳокимлиги томонидан ушбу кўприк туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси балансига олинган бўлиб, бугунги кунда манзилли дастур асосида 5,2 млрд. сўм маблағлар эвазига 24 метр узунликдаги кўприк қайта қад ростламоқда.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM