Нурободда “Ёшлар веломарафони” бўлиб ўтди

Нуробод туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги лойиҳалар давом этмоқда.

Бугун Нуробод тумани марказида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги туман ўқув-спорт техника клуби ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида нурободлик ёшлар иштирокида “Ёшлар веломарафони” ўтказилди.

Веломарафон ғолиблари ва фаол қатнашчилари туман ҳокимлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM