“Энг яхши китобхон маҳалла” танлови ўтказилди

Бугун Нуробод туманидаги 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлар ойлиги” доирасида туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Энг яхши китобхон маҳалла” танлови бўлиб ўтди.

Танловда маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан шакллантирилган 12 та жамоа 4 та шарт бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Танловда ғолиб бўлган жамоалар туман ҳокимлигининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ёшлар ойлиги давом этмоқда.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM