“Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” ўтказилди

2021 йил 31 март куни Нуробод тумани 3-сектор ҳудудидаги 1-сон касб-ҳунарга ўқитиш мактабида “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ўтказилган ярмарка давомида туман ҳудудида фаолият олиб бораётган 15 та ташкилотлари иштирок этдилар. Туманда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотларда мавжуд 252 та бўш (вакант) иш ўринлари тақдим этилди.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 11 нафар ишга муҳтож фукароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, шундан, 6 нафар ёшлар, 10 нафар хотин-қизларни ташкил этади. 4 нафар фуқароларга касб-ҳунарга ўқитиш бўйича йўлланмалар берилди. 25 нафар фуқароларга мехнат қонунчилигига оид, касбга-қайта тайёрловга оид ҳамда меҳнат миграциясини амалга ошириш учун маслахатлар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM