Мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани 10-умумтаълим мактабида мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

 

Мусобақада ўқувчи қизлар ўртасида

1-ўринни 51-умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Ражабова;

2-ўринни 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ю.Омонова;

3-ўринни 51-умумтаълим мактаби ўқувчиси Р.Шодиева эгаллади.

 

Ўқувчи ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада

1-ўринни 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Н.Ўралов;

2-ўринни 51-умумтаълим мактаби ўқувчиси Қ.Муҳаммадиев;

3-ўринни 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Т.Худойқулов эгаллади.

 

Ғолиб ва совриндорлар медал, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM