Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов Нуробод туманига ташриф буюрди

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов Нуробод туманига ташриф буюриб, туман ҳокими Ф.Заиров ва сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилаётган кўмак ҳамда маҳаллабай ишлаш тизими билан яқиндан  танишди.

Шунингдек, ташриф давомида тумандаги Нурбулоқ шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги “Абу Али Ибн Сино” санаториясининг янги биноси қурилишини кўздан кечириб, масъулларга ўзининг таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM