Бугун Нуробод туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш мақасадида тасдиқланган Ёшлар дастурининг 48-банди ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида “Беш муҳим ташабус” мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ўзбек адиблари билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Танлов тумандаги ёшлар сиёсатига масъул бўлган барча ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилиб, танлов ғолиблари диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.