Навбатдаги қўшма йиғилиш бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ва “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш” бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2021 йил 1 январь ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағларининг соҳалар кесимида сарфланиш режаси ва жорий йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджет ижросини таъминлашда Бюджет кодекси талабларига риоя этилиши юзасидан Нуробод туман ҳокимлиги молия бўлими ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида тумандаги тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли банк кредитлари бўйича тижорат банкларининг туман филиали раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Доимий комиссия ва депутатлик гуруҳи қўшма йиғилишининг қарори қабул қилиниб, мазкур соҳадаги муаммоли масалалар бўйича мутасаддиларга таклиф ва тавсиялар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM