Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда кун тартибида:

- Самақанд вилояти халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 2 мартдаги 59-k, 60-k, 61-k, 62-k, 63-k, 64-k, 65-k, 66-k, 67-k-сон хатига асосан Нуробод тумани 5, 9, 37, 43, 47, 64, 66, 76, 77-умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига тавсия этилган номзодларни тасдиқлаш тўғрисида;

- Нуробод туманида “Халқпарвар комиссия” таркибини тасдиқлаш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлари томонидан тавсия этилган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;

- Нуробод туманида атроф муҳитни ифлосланишининг олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

- Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари тўғрисида;

- Туман ҳокимлиги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ер майдони ажратиш ва айрим фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини бирлаштириш тўғрисидаги ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар халқ вакиллари томонидан муҳокама қилиниб, сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM