Нуробод туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

Бугун Нуробод туманидаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ёшлар дастури доирасида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ҳамда туман Ахборот кутубхона маркази билан ҳакорликда “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов иштирокчилари Низом асосида 4 та шарт бўйича беллашиб, танлов якунига кўра,

- 1-ўринни 2 умумтаълим мактаби ўқувчиси Норбоева Шоҳсанам;

- 2-ўринни 15 умумтаълим мактаби ўқувчиси Сувонова Камола;

- 3-ўринни 26 умумтаълим мактаби ўқувчиси Элмўминова Дилновоз эгаллади.

Танлов якунида ғолиблар туман ҳокимлигининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

2015-2021 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM