“Ватанпарвар карвони” Ўрта Шўрча қишлоғига борди

Нуробод тумани Ўрта Шўрча қишлоғи туман марказидан олисда жойлашган кишлоқлардан бири саналади. Бу қишлоқ жонажон Ватанимиз истиқболи учун фидоий фарзандларни улғайтириб, давлатимиз тараққиёти йўлида етук кадрлар тарбиялашда жонбозлик кўрсатиб келмоқда десак муболаға бўлмайди албатта.

Ушбу қишлоқда жойлашган 36 умумтаълим мактабида таҳсил олган ўкувчилардан бири Муродов Фаррух Муродович ҳозирги кунда 36184-сон ҳарбий қисм командири лавозимида  фаолият юритиб келмоқда.

“Ватанпарварлик” ойлиги муносабати билан Ф.Муродов бошчилигида ташкил этилган “ВАТАНПАРВАР КАРВОНИ” бу сафар ўзи ўкиб таҳсил олган 36 умумтаълим мактабига ташриф буюрди. “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша” устувор шиори остида  ўтказилган тадбирда ҳарбий кисм командири устозлар, ўкувчи ёшларга ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан чикишлар, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ҳавола этилиб, қурол-яроғлар кўргазмаси ўтказилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM