Нуробод туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

Бугун Нуробод туманининг “Амир Темур” маҳалласида якка тартибдаги тадбиркор Ю.Ҳамраев томонидан ташкил этилган “Шукрона” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ташкилот очилишида туман ҳокими Ф.Заиров, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан 4 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, 25 нафар болажонлар сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM