Нурободда маҳалла раислари ва унинг ўринбосарларини ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида ўқув-семинари бўлиб ўтди

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан барча туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимлари учун намунали ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги ўқув-семинар Нуробод туманидаги 18 сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳаллаларда фаолият юритаётган раислар ва унинг ўринбосарлари учун ташкил этилди.

Семинар давомида вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан маҳалла биносининг жиҳозланиши, нималарга эътибор қаралиши лозимлиги тақдимотлар орқали таништирилди.

Шу билан бирга Саломатлик учун 5000 қадам тадбирларини муваффақиятли ўтказган маҳалла раис ва ўринбосарлари ташаккурномалар билан тақдирланди. 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM