“101 огохлантиради”

“101 огохлантиради”

Янги йилда – пиротехника воситаларидан фойдаланманг!

Ўлкамизда қиш албатта, бу фаслнинг хам узига яраша курки, зийнати булгани каби айрим ташвишли томонлари хам бор. Биз назарда тутган уша «томонлар» нималардан иборат эканлиги хакида фикр юритадиган булсак, шубхасиз, уларнинг она табиатга, иклим шароитига мутлако дахлдор эмаслигини, балки бунда асосан инсоннинг узига, унинг ножоиз ва ноконуний хатти-харакати билан боглик жараёнларга тегишли эканлигини пайкаймиз.  

Окибати хунук тугайдиган ходисаларнинг келиб чикишига хамайнан уша ножоизлик, ноконунийлик сабабчидир. Бу ноконунийлик ва ножоизликлар купрок киш фаслида турар жойларни яроксиз холга келган воситалар электр печлари, газ плиталари ёрдамида иситиш, техник талабга жавоб бермайдиган ёритгичлардан фойдаланиш каби жараёнларда кузга ташланади. Бунга унлаб мисоллар келтириб утиш мумкин.

            2020 йилнинг ўн бир ойи мобайнида Нуробод туманида руй берган 29 та турли даражадаги ёнгиннинг асосий кисми турар жойларга тугри келиб, уларга электр ускуналар, иситиш печлари хамда оловдан нотугри фойдаланиш холатлари сабаб булган. Бу айни киш пайтида янада купрок ташвиш келтиради.

            Киш ташвишлар фасли булмаслиги керак. Шу максадда Нуробод тумани Ёнгин Хавфсизлиги Хизматининг шахсий таркиби ахоли турар жойларида ёнгин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан куплаб тушунтириш, таргибот-ташвикот ишларини олиб боришади, фукаролар билан учрашув хамда сухбатлар утказилади. Албатта, утказилиб келаётган тадбирларнинг самараси бор. Факат бир гап-махаллаларга ёнгин хавфсизлигини таъминлашга эътибор кучайтирилиши, махалла фаоллари ёнгин хавфсизлиги хизматига ана шу хайрли ишда якиндан кумакчи булишилари лозим.

            Янги йил байрами хам якинлашмокда. Бу кувноклик ва хушчакчоклик билан утадиган байрамда арча безатилади. Унга хар хил турдаги электр лампочкалар урнатилади. Лекин улар коида ва талабга яраша амалга оширилса, ёнгин хавфсизлигининг олдини олган булади.

Аммо, айрим кишилар арчани безатишда кулбола ёки ишдан чиккан электр ёритгичлардан фойланишлари окибатида кунгилсиз ходисалар содир этилиши мумкин. Шунинг учун имкони бор кадар бу ишда хам барчадан тартиб-коидаларга риоя килишларини илтимос киламиз.

            Шунингдек хар йили янги йил байрами арафасида куча-куйда ёш болаларнинг «пакилдок»лар портлатишидан асабларимиз зиркираб кетади. Купчилик ота-оналар узлари билиб туриб, фарзандларига баланд овоз чикарувчи  пиротехника уйинчокларини олиб беришади ёки факат нафс балосини уйлаганлардан сотиб олиши учун уларга пул беришади.            

«Пакилдок»ларнинг касофатида неча-неча юзлаб болаларнинг ногирон булиб колиётганлиги хакида оммавий ахборот воситалари оркали хабардор булаяпмиз. Бирок, хаммамиз бирдай тийилмай хамон фарзандларимиз «пакилдок»лар уйнашаётганлигини кандай изохлаш мумкин. Уни нафакат ёш болалар , базан эс-хушини таниган катталар хам    «уйнашини» куриб таажжубланасан киши. Четдан яширин равишда олиб келинаётган бу пиротехника воситаси булган бу уйинчокларни эса кайсидир тадбиркор каерлардандир олиб келиб, фойда килиш учун сотаётгани сир эмас. Бирок хамманинг асабига тегадиган бундай пиротехника воситалари билан савдо килувчилар лаънатланаётганлигини билишармикан!

            Шундай экан, байрамларни хушкайфият билан утказамиз десак-махалла фаоллари, куча бошилар, ота-оналар ва хамма-хаммамиз маъсулият хиссини оширишимиз лозим.

 

Нуробод тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари П ва НБ бошлиғи лейтенант                                                                           С.К.Тагаев

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM