Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Нуробод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Жияновнинг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан туман аҳолисига мурожаати ҳамда Нуробод тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлари тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Хушмуратовнинг ҳисоботи эшитилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM