Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 август куни халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туманда доимий даромад ва моддий таъминот манбаини йўқотган, ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож оилалар рўйхатини тасдиқлаш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар Дастури”нинг тумандаги ижроси ва бошқа масалалар халқ вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

Сессия ишида кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM