Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров: Мен коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайдим.

Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров: “Мен коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайдим. Ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Аммо ҳали ҳам қаерда касалликни юқтириб олганимни тасаввур қила олмаяпман. Шуни билдимки, ҳеч ким коронавирусга эътиборсизлик билан қарамаслиги керак. Саломатлик ва хавфсизлик мутлақ устувор вазифадир. Шунинг учун барчамиз карантин қоидалари қатъий риоя қилиб, ўзимизни, яқинларимизни соғлигини асрайлик. Биргаликда бу синовли вазиятларни енгиб ўтамиз”.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM