Нуробод туманида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили бўйича туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

         Хусусан, туманнинг 1-сектор ҳудудига кирувчи “Сазағон” маҳалласини паррандачиликка ихтисослаштириш бўйича чора-тадбирлар режалаштирилган бўлиб, бугун маҳалла аҳолисига “Navobod Naslli Parranda” МЧЖ томонидан етиштирилган бройлер жўжаларидан беш минг дона тарқатилди.

         Ушбу маҳаллада 50 га яқин хонадонлар паррандачилик билан доимий шуғулланиш истаги борлигини билдирганлиги боис, яна беш минг дона бройлер жўжаларига буюртма берилиб, яқин кунлар ичида келтирилиши белгиланди.

         Аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу тадбирлар доимий равишда амалга оширилади.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM