Нурободлик 4 нафар ўқувчилар мактабни олтин медал билан битирди

          Нуробод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида 2120 нафар ўқувчилар 11-синфни тугатиб, улардан 4 нафари олтин меддаллар соҳиби бўлди. 

Жумладан, 5-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Азимова Сурайё, 12-мактаб битирувчиси Садинов Хамид, 26-мактаб битирувчиси Боймурзаева Кумуш, 61-мактаб битирувчиси Эрмуминова Дилшода мактабни аъло баҳоларга битириб, олтин медаль билан тақдирланишди.

Ўқувчиларнинг эришаётган бундай ютуқларида ўқитувчи педагогларнинг ҳам муносиб ўрни бор, албатта. 

Бугун туман ҳокими Ф.Заиров олтин медал соҳиблари билан учрашиб, уларни улкан муваффақият билан қутлади.

Шунингдек, уларнинг ота-онаси ва ўқитувчиларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM