Нурободда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб бормоқда

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда вазирликнинг вилоят бошқармаси вакиллари Нуробод туманидаги маҳалла ва қишлоқларда ўрганишлар олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги хонадонларда бўлишиб, "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида хонадонларда олиб борилиши лозим бўлган бирламчи муҳим масалаларни муҳокама этишмоқди.

Мазкур тамойил асосида оилаларга улкан моддий ёрдам кўрсатиш эмас, оддийгина хонадон саранжом-саришталигини тарғибот қилиш, лозим бўлса, имкониятдан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик вакиллари иштирокида ёрдам кўрсатиш лозимлиги тушунтирилмоқди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM