Айрим ҳудудларда​ эпидемиологик вазият яхшиланмаса ўша ҳудудда тест топшириш кунлари яна ортга сурилади

Бугун, 15 июнь куни АОКАда ўтказилган брифингда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев эпидемиологик вазият яхшиланмаса ўша ҳудудда тест топшириш кунлари яна ортга сурилиши мумкинлигини маълум қилди.

“Агар айрим ҳудудларда эпидемиологик вазият яхшиланмаса ўша ҳудудда тест топшириш кунлари яна ортга сурилиши мумкин. Мақсад тезгина тестларни ўтказиб олиб, 1 сентябрдан ўқишни бошлаш эмас. Асосий мақсад абитуриентларнинг саломатлигини хавф остига қолдирмаслик бўлади”, деди Мусаев.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM