Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

Жорий йилнинг 30 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Самарқанд вилояти Нуробод тумани 41-мактабда атестат учун ўқувчилардан пул йиғилаётган экан. Атиги 5 минг сўм” сарлавҳаси остида мақолалар эълон қилинди.

Шу куннинг узида туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мутасаддилар ва жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, масала атрофлича карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди.

Бугунги кунда Нуробод тумани 41-мактабнинг 9-синф битирувчилари 93 нафарни, 11-синф битирувчилари эса 59 нафарни ташкил этади.

Ўрганишлар жараёнида 41-мактабнинг 9 ва 11-синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ҳамда маҳалла фаоллари билан телефон ва ижтимоий тармоқ мессенджерлари (Телеграм) орқали мавзу юзасидан савол-жавоблар, сўровномалар ўтказилди.

Ўрганиш ва суриштирувлар давомида мактаб битирувчилари, уларнинг ота-оналари, маҳалла фаолларининг берган маълумотларига кўра 41-мактаб маъмурияти ёки битирувчи синф раҳбарлари томонидан “шаҳодатнома”лар учун битирувчилардан ҳеч қандай пул ёки моддий раҳбатлантирувчи нарсалар сўралмаганлигини, мақолада келтирилган маълумотлар асоссиз ва ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.

 

                             

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM