Нурободда тузалиш йўлига ўтган 4 нафар маҳкум муддатидан илгари жазони ўташдан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш нормаси ўз аксини топган.

Яъни, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳамда жазонинг белгиланган қисмини ўтаган маҳкумларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин. Шахс ижро этилмаган қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши эҳтимоли мавжуд.

Ушбу қонун талаблари асосида жиноят ишлари бўйича Нуробод тумани суди томонидан туман ички ишлар органлари пробация ҳисобида турувчи, озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган Э.Т., ахлоқ тузатиш ишлари жазоси бўйича судланган И.Н. ҳамда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган З.С. ва Ш.О. маҳкумлар ўртасида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва тузалиш йўлига ўтгани, жазонинг белгиланган қисмини ўтаганлари сабабли уларга инсонпарварлик принципи қўлланилиб, ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

 

Наби РАЙИМОВ,

жиноят ишлари бўйича Нуробод тумани суди раиси.

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM