Бугундан шахсий автомобилда юрса бўлади. Яна қандай чекловлар бекор бўлди?

Аввалроқ, Республика махсус комиссиясининг қарори билан қатор чекловлар бирин-кетин бекор қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Хусусан, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич бекор қилиш юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

“яшил” тоифадаги ҳудудларда Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

“сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида одам сони 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

“қизил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

Шунингдек, 2020 йил 18 майдан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM