Нуробод туманида 5 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

Нуробод туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оишириб келинмоқда.

Бугун туман ҳокими Ф.Заиров томонидан “Нуробод туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”га асосан, тумандаги 5 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

Хотин-қизларимиз маиший техникаларга эга бўлиш билан биргаликда, доимий иш билан бандлиги таъминланиб, меҳнат дафтарчаси юритиладиган бўлди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM