Эсдалик медаллари топширилди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров тумандаги фахрийларнинг хонадонларида бўлиб, уларни 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги билан муборакбод этмоқда.

Хусусан, тумандаги Тепақул маҳалласида истиқомат қилувчи 98 ёшни қаршилаётган меҳнат фронти фахрийси Рахмон ота Абиловга Президентимизнинг 2020 йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 75 йиллиги” эсдалик медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 75 йиллиги” эсдалик медаллари ҳамда пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM