Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Республика транспорт соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, тизимни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида тубдан такомиллаштириш, таълим жараёнига ўқитишнинг инновацион услублари ва ахборот технологиялари кенг жорий этилади.

Қарорга кўра, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети бирлаштирилиб, Тошкент давлат транспорт университети ташкил қилинмоқда.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM