Мутахассис COVID-19 коронавирусига чалинмасликнинг самарали усулини маълум қилди

Лондоннинг Гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг юқумли касалликлар бўйича профессори Грэд Медли коронавирусдан қутқарадиган профилактика чоралари ҳақида маълумот берди.

Бу ҳақда профессорнинг сўзларига таяниб planetanovosti.com хабар тарқатмоқда.

Грэд Медлининг сўзларига қараганда, биринчи навбатда, тиббий ниқоблар тақиш, қўлларнинг гигиенасига алоҳида эътибор бериш, асосийси эса касалликка бўлган муносабатни ўзгартириш керак.

Профессорнинг қайд этишича, барча соғлом инсонлар ўзларини вирусни юқтирган одам каби тутишлари, шу билан бирга, бошқаларга юқтирмасликка ҳаракат қилишлари керак.

“Ушбу усул барчамизни одатий хатти-ҳаракатларимизни ўзгартиришга мажбур қилади ва биз вирусни тарқатмасликка уринамиз. Ҳар куни алоқада бўладиган яқинларингиз ва қадрдонларингиз ҳақида ўйланг. Ахир сиз уларга вирусни юқтиришни хоҳламайсиз-ку!” дейди шифокор.

Тадқиқотларга кўра, коронавируснинг инкубация даври 2-3 ҳафта давом этади, шу боис профессорнинг маслаҳатини фойдали деб ҳисоблаш мумкин, дейди манба.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM