Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорига мувофиқ 2020 йил 24 март кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тадбиркорлардан мурожаатларни фақат:
- электрон тарзда «business.gov.uz» ягона интерактив портали;
- Call-center хизмати (қисқа 1100 ёки 71-211-0000 телефон рақамлари);
- Самарқанд вилоятидаги Бош вазир қабулхонасининг 66-231-1262 телефон рақами орқали қабул қилади.
- Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 93-238-60-08 ҳамда 93-379-30-25 телефон рақамлари орқали қабул қилинади.
Мурожаатингиз тегишли ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиши таъминланади ва ҳал этиш чоралари кўрилади.