“Халқ назорати” портали ва мобил иловаси ишга тушади

“Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4642-сон, 17.03.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигида МЧЖ шаклидаги Рақамли ривожланиш департаменти ҳамда унинг тузилмасида тармоқ Лойиҳа офислари ташкил этилиб, уларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Шунга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ижро аппарати тузилмасига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ҳоким ўринбосари – Департамент раҳбари лавозими киритилди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишда давлат органлари ва ташкилотлари қуйидагиларга мажбур:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона технологик ечимлар, таснифлагичлар ва стандартлардан фойдаланиш;

дастурий маҳсулотларни жорий этишда асосан лицензиялаш чекловларидан ҳоли ягона очиқ форматдаги электрон ҳужжатлардан фойдаланишни таъминлаш.

2020 йил 1 майга қадар шаҳар инфратузилмасининг ҳолати, давлат хизматларининг сифати ва бошқа масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун “Халқ назорати” портали ва мобил иловаси ишга туширилади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM