Туман ҳокими Хонсулув момони йўқлаб, унинг хонадонига ташриф буюрди

Хонсулув момо Эшонқулова Нуробод туманидаги “Меҳнаткаш” маҳалласида истиқомат қилади. 97 ёшни қаршилаётган табаррук онахон дориламон кунларга шукрона келтириб, юртга тинчлик-омонлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик тилаб яшаётган пиру бадавлатларимиздан биридир.

Бугун туман ҳокими Ф.Заиров ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари А.Шарипов “Наврўз” байрами арафасида Хонсулув момони йўқлаб, туман ҳокимлигининг совға-саломлари билан унинг хонадонига ташриф буюрди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM